Осиё Чемпионлар Лигаси-2 турнирида 1/8 финалнинг жавоб баҳслари ўтказилмоқда.
Тошкент вақти билан соат 23:15да «Ан Наср» ўз майдонида Туркманистон чемпиони «Аркадағ»ни қабул қилади. Риёдликлар етакчиси Криштиану Роналду бу сафар ҳам ўйнамайдиган бўлди. У саудияликларнинг минимал ҳисобдаги (1:0) ғалабаси билан якунланган биринчи ўйинни ҳам ўтказиб юборган.
«Ан Наср» сафида легионерлардан фақат Мартинес ва Ангело асосий таркибда. Мане, Феликс, Коман, Симакан ва Бенто захирада қолдирилган.
ОЧЛ-2. 1/8 финал
Жавоб баҳси
Ан Наср — Аркадағ
18 феврал, «King Saud University Stadium»
Ан Наср — Ал Ақиди, Ан Нажи, Аш Шарари, Ангело, Бушал, Маран, Ал Ҳамдан, Ал Ҳасан, Ғариб, Мартинес, Айман.
Аркадағ — Чориев, Аннагулиев, Баллаков, Бекназаров, Башимов, Гурбанов, Хидиров, Мамедов, Мередов, Сапаргулиев, Сапаров.
Биринчи ўйин — 1:0.