Осиё Чемпионлар Лигаси-2 турнирида 1/8 финалнинг жавоб баҳслари ўтказилди.
«Ан Наср» Туркманистон чемпиони «Аркадағ»ни ўз уйида ҳам минимал ҳисобда мағлубиятна учратиб, чоракфиналга йўлланма олди. Риёдликлар етакчиси Криштиану Роналду қайдномага киритилмади.
Қатарнинг «Ал Аҳли»си эса «Сипоҳон»га қўшиб берилган бўлимларнинг илк дақиқаси гол урди ва ғалабани сақлаб қолди.
ОЧЛ-2. 1/8 финал. 18 феврал
Жавоб баҳслари
Ан Наср — Аркадағ 1:0
Гол: Ғариб (2).
Ан Наср — Ал Ақиди, Ан Нажи (Ал Ғаннам, 77), Аш Шарари, Ангело (Брозович, 68), Бушал, Маран (Феликс, 68), Ал Ҳамдан, Ал Ҳасан (Абдулкарим, 68), Ғариб, Мартинес, Айман (Коман, 78).
Аркадағ — Чориев, Аннагулиев, Баллаков (Атаев, 64), Бекназаров, Башимов, Гурбанов (Муратбердиев, 64), Хидиров (Атаев, 84), Мамедов, Мередов (Дурдиев, 46), Сапаргулиев (Диниев, 74), Сапаров.
Четлатиш: Аннагулиев (90).
Биринчи ўйин — 1:0.
Ал Аҳли Доҳа — Сипоҳон 1:0
Гол: Янсане (91).
Биринчи ўйин — 2:2.