Германиялик ҳужумчи Ник Волтемаде ёзда «Нюкасл»ни тарк этиши мумкин.
Манбанинг маълумотларига кўра, ёзда клуб янги ҳужумчи сотиб олишни мақсад қилган. Шунингдек, «Нюкасл» август ойида клуб учун рекорд даражадаги пул (75 миллион евро) эвазига сотиб олинган 23 ёшли Волтемадени сотиб юбориш борасида бош қотирмоқда. «Нюкасл» мухлислари 13 ўйиндан буён гол ура олмаётган Волтемаденинг ўйинидан норози.
Инглиз клуби сафида Волтемаде барча мусобақаларда 37 ўйинда майдонга тушди ва 9 та гол уриб, 4 та ассист муаллифига айланди.
Форварднинг «Нюкасл» билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ёзигача мўлжалланган.