Сўнгги кунларда «Манчестер Юнайтед»да бош мураббий истеъфоси билан боғлиқ хабарлар кўпайиб қолди. Рубен Аморим қониқарсиз натижалар туфайли ишдан бўшатилиши мумкин.
The Mirror нашри хабарига кўра, «қизил иблислар» 40 ёшли португалиялик мураббий истеъфога чиқарилган тақдирда ўзининг собиқ футболчиси Майкл Керрикни бош мураббийликка олиб келиши мумкин.
Керрикнинг сўнгги иш жойи «Миддлсбро» клуби бўлган. У 2022-2025 йиллар давомида жамоани бошқарган. Шунингдек, 44 ёшли мутахассис 2018 йилдан 2021 йилгача «Манчестер Юнайтед»да бош мураббийларга ёрдамчи лавозимида ишлаган.
Футболчилик фаолияти давомида собиқ таянч яримҳимоячиси манкунианликларнинг жами 464 та ўйинида 24 та гол уриб, 35 та ассист қайд этган.