CAFA Nations Cup-2025 1-тури доирасидаги Ўзбекистон – Ўмон (1:1) ўйинидан кейин Темур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этиб, миллий жамоада бош мураббий ўзгариши ҳақидаги хабарлар футболчиларни ҳам чалғитганини маълум қилди.
«Ўйин давомида голлар уриш учун имкониятларимиз бор эди, аммо улардан фойдалана олмадик. Умуман кўпроқ вазият яратсак бўларди. Ўзи умуман олганда, бу турнирдан ва 1-тур учрашувилан олдин бизда фақат иккита машғулот ўтказиш имкони бўлди. Кеча ва ундан аввалги кун тактик машғулот қила олдик. Ундан олдин эса тикланиш жараёни, қайсидир ўйинчи энди келди, бошқаси энди келади, деган нарса билан юрдик.
Кечирасизлар-у, ундан ташқари интернет тармоғидаги мураббийлар ҳақидаги келди-кетдилар бўлаётган пайтда ўйинчилар қандай «настрой» қилади, ҳаммасида телефон бор, кузатади. Бу бизни ҳам чалғитяпти. Шунинг учун, икки кун ичида борича тайёргарлик кўрдик. Йигитлар майдонда борини кўрсатишга интилди», - деди Кападзе ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз турнирни дуранг натижа билан бошлади.