Live
9
Ўзбек

«Монца» бир йилдан сўнг яна А Серияга қайтди

Футбол
29 май, 17:12
Клуб плей-офф баҳсида «Катанзаро»ни билан беллашди.
«Монца» бир йилдан сўнг яна А Серияга қайтди
Фото: Getty Images

Италия А Сериясига чиқиш учун плей-офф финали жавоб беллашувида «Катанзаро» клуби меҳмонда «Монца»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Жамоаларнинг илк баҳсда «Монца» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Мусобақа низомига кўра, агар икки ўйин натижасига кўра ҳисоб тенг бўлса, турнир жадвалида юқорироқ ўринни эгаллаган жамоа элита дивизионга йўл олади.

Шу тариқа, мавсум якунида Б Серия жадвалида учинчи ўринни олган «Монца» яна кучлилар орасига қайтди. Бешинчи ўринни эгаллаган «Катанзаро» эса келаси мавсумни ҳам иккинчи дивизионда ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал элита дивизионга «Венеция» ва «Фрозиноне» йўл олган эди.

Б Серия. Плей-офф. Финал. Жавоб ўйини:
Монца — Катанзаро — 0:2 (0:1)
Голлар
: Жак 39; Фрозинини, 78
Биринчи ўйин — 2:0

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Monza Monza
  • Catanzaro Catanzaro
Бугунги янгиликлар