«Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Жеймс Меддисон Роберто Де Зербининг жамоага таъсири ҳақида фикр билдирди.
«Агар Де Зерби келмаганида, жамоа АПЛдан тушиб кетиши ҳам мумкин эди.
У футболчиларнинг фикрлашини ўзгартирди. Ҳар куни кўрсатадиган иштиёқи футболчиларга ҳам ўтди. Ўйлайманки, буни сўнгги ўйинлардаги натижаларда ҳам кўриш мумкин», — деди Меддисон Sky Sports'га.
Эслатиб ўтамиз, «Тоттенҳэм» мавсум якунида АПЛдаги ўрнини сақлаб қолишга муваффақ бўлганди.