«Челси» собиқ бош мураббийи Энцо Мареска мавсум якунида Хосеп Гвардиола кетганидан сўнг «Манчестер Сити»нинг янги бош мураббийига айланади. Бу ҳақда Topskills Sports UK хабар берди.
Клуб италиялик мутахассис учун беш йиллик шартнома тайёрлаб қўйган ва у испаниялик мураббийнинг даври якунлангач имзоланиши режалаштирилган. Хабар қилинишича, айнан Гвардиола Марескани клуб раҳбариятига тавсия этган ва уни муносиб ворис деб ҳисоблайди.
Аввалроқ журналист Фабрицио Романо Мареска «Манчестер Сити» бош мураббийлиги учун асосий номзод бўлиб қолаётганини маълум қилганди.