Live
1
Ўзбек

Мареска «Тоттенҳэм» эмас, «Манчестер Сити» учун асосий номзод – Романо

Футбол
14 феврал, 06:01
Инсайдер ёзги тайинлов бўйича тарқалган миш-мишларга аниқлик киритди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Мареска «Тоттенҳэм» эмас, «Манчестер Сити» учун асосий номзод – Романо
Foto: Getty Images

Фабрицио Романо «Челси» собиқ бош мураббийи Энцо Маресканинг ёзда «Тоттенҳем»ни бошқариши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

«Кўпчилик «Тоттенҳэм»даги вазият ва Энцо Мареска номзоди ҳақида сўрамоқда. Англияда у ёзда «Тоттенҳэм» бош мураббийига айланиши мумкинлиги ҳақида кўп ёзиляпти. Бироқ менга айтишларича, Мареска «Манчестер Сити» бош мураббийлиги учун асосий номзод бўлиб қолмоқда.

Тушунишимча, агар Пеп Гвардиола мавсум якунида клубни тарк этса, Мареска «Сити»нинг қисқа рўйхатида биринчи ўринда турибди. Пепнинг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Ҳозирча «Тоттенҳэм» билан музокаралар ҳақида менда ҳеч қандай маълумот йўқ», — деди Романо ўзининг YouTube каналида.

Аввалроқ лондонликлар мавсум якунига қадар жамоани Игор Тудор бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Бугунги янгиликлар