«Кoмo» спорт директори Карлос Алберто Луди яримҳимоячи Николас Пасни жамоада сақлаб қолмоқчилигини маълум қилди.
«Биз Никo Пасни яна бир мавсумга олиб қолмоқчимиз. Тез орада бу ҳақда «Реал» билан гаплашамиз», - деди Луди Corriere dello Sport нашрига берган интервюсида.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» Николас Паснинг ҳуқуқларини қайтариб сотиб олиш ниятида. Чунки клублар ўртасидаги келишувда шундай банд мавжуд.
Аргентиналик футболчи 2024 йилда «Реал»дан «Кoмo»га олти миллион еврo эвазига ўтган. Унинг шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Бу мавсумда яримҳимоячи Италия клуби сафида барча турнирларда 39 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва саккизта голли узатмани амалга оширди.