Жейми Каррагернинг фикрича, мағлубиятга қарамай, «Ливерпул» «Манчестер Юнайтед»дан кучлироқ.
Англия Премер-лигасининг 8-туридан ўрин олган марказий баҳс «Энфилд»да бўлиб ўтди ва «Манчестер Юнайтед»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ғалаба тўпини 83-дақиқада Ҳарри Магуайр киритди.
«Ливерпул» «Манчестер Юнайтед»дан анча кучли. Шунинг учун агар манкунианликларнинг «Энфилд»да ғалаба қозониши кутилганида, худди шундай бўларди — сўнгги дақиқалардаги гол ва омад.
«Ливерпул» ҳимояда мутлақо даҳшатли ҳолатда ва улар буни тузатмагунча, лигада ғолиб чиқа олишмайди», — деди мерсисайдликларнинг собиқ ҳимоячиси Sky Sports'га берган интервюсида.