Бугун
15
Ўзбек

АПЛ. «МЮ» 9 йиллик танаффусдан сўнг «Энфилд»да «Ливерпул»ни мағлуб этди (видеошарҳ)

Футбол
19 октябр, 13:35
Магуайрнинг голи амалдаги чемпионга қаторасига 3-мағлубиятни тақдим этди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
АПЛ. «МЮ» 9 йиллик танаффусдан сўнг «Энфилд»да «Ливерпул»ни мағлуб этди (видеошарҳ)
Foto: Getty Images
19.10.2025 FT Англия Премер-лигаси Ливерпул Ливерпул 1 : 2 Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед

Англия чемпионатининг 8-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Манчестер Юнайтед» «Ливерпул» билан тўқнаш келиб, 9 йиллик танаффусдан сўнг азалий рақибини сафарда мағлуб этишга эришди. Мбеумо ва Магуайрнинг голларига Гакпо бир бор жавоб берди.

Қаторасига учинчи ўйинни ютқазган амалдаги чемпион 15 очко билан 3-ўринда қолди. Аморим бошқарувида илк бор кетма-кет икки баҳсда ғолиб бўлган «МЮ» эcа очколарини 13 тага етказиб, 9-поғонага кўтарилди.

АПЛ. 8-тур
Ливерпул — Манчестер Юнайтед 1:2
19 октябр, «Энфилд»
Голлар: Гакпо (78) — Мбеумо (2), Магуайр (83).
Ливерпул — Мамардашвили, ван Дейк, Конате, Керкез, Собослаи, Исак (Кьеза, 72), Мак Аллистер, Салоҳ (Фримпонг, 87), Брэдли (Виртц, 62), Гакпо, Гравенберҳ (Жонс, 62).
Манчестер Юнайтед — Ламменс, Далот, де Лигт, Магуайр, Маунт (Шешко, 61), Фернандеш (Майну, 87), Куня, Амад (Доргу, 58), Каземиро (Угарте, 58), Мбеумо, Шоу (Йоро, 87).
Огоҳлантиришлар: Амад (52), Каземиро (57).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар