Англия чемпионатининг 8-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Ливерпул» ўз уйида «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилади.
«Энфилд»да бўлиб ўтадиган ва соат 20:30да бошланадиган ўйин учун таркиблар эълон қилинди. Беллашув Setanta Sports телеканалида намойиш этилади.
Айни вақтда амалдаги чемпион 15 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди. 12-поғонадаги «МЮ»да 10 очко мавжуд.
АПЛ. 8-тур
Ливерпул — Манчестер Юнайтед
19 октябр, «Энфилд»
Ливерпул — Мамардашвили, ван Дейк, Конате, Керкез, Собослаи, Исак, Мак Аллистер, Салоҳ, Брэдли, Гакпо, Гравенберҳ.
Манчестер Юнайтед — Ламменс, Далот, де Лигт, Магуайр, Маунт, Фернандеш, Куня, Амад, Каземиро, Мбеумо, Шоу.