Бугун
7
Ўзбек

Какута: «Футболчиларнинг 99,9 фоизи бахтсиз. Улар ниқобда яшайди»

Футбол
6 август, 06:57
«Челси»нинг конголик собиқ яримҳимоячиси футболчиларнинг руҳий ҳолати ҳақида гапирди.
Какута: «Футболчиларнинг 99,9 фоизи бахтсиз. Улар ниқобда яшайди»
Foto: Getty Images

Конго Демократик Республикаси миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Гаэл Какута футболчиларнинг руҳий саломатлиги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Менингча, футболчиларнинг 90 фоизи, ҳатто 99,9 фоизи ҳам бахтсиз.

Уларнинг зиммасида жуда оғир юк ва улкан масъулият бор. Ҳеч ким уларнинг аслида нималарни ҳис қилаётганига қизиқмайди.

Сен доим натижа кўрсатиш талаб қилинадиган муҳитда яшайсан. Бироқ маълум вақтдан кейин ёнингдаги одамлар кимлигини ҳам тушунмай қоласан. Нима учун улар сен билан эканини билмайсан. Улар билан муносабатларинг чиндан ҳам самимийми-йўқми, бунга ҳам ишончинг қолмайди. Футболчиларнинг катта қисми ниқобда яшайди. Улар бу ниқобни уйида, оиласи билан ва дўстлари орасида ҳам ечмайди.

Ўзингни бахтли қилиб кўрсатишинг мумкин. Аммо кечаси хотиржам ухлай оласанми? Айримлар ҳатто турли дори воситаларини қабул қилишга мажбур бўлади.

Кўпчилик ёлғизликдан қочади. Чунки ёлғизлик билан юзма-юз келиш — ўзинг билан юзма-юз келиш демакдир»,
— деди Какута Capte нашрига берган интервюсида.

35 ёшли футболчи фаолияти давомида «Челси», «Райо Валекано» ва «Ланс» клублари сафида ҳам тўп тепган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Конго Демократик Республикаси Конго Демократик Республикаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар