Бразилия миллий жамоаси ва «Милан» клуби собиқ яримҳимоячиси Кака Криштиану Роналду ҳамда Лионел Месси ўртасида танлов қилди.
«Жаҳон чемпионатидаги ғалаба ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Мен ҳам ҳамма совринни ютдим, лекин тарихдаги энг яхши эмасман. Месси ғоят истеъдодли, лекин тарихдаги энг яхши ва мукаммал футболчи — Криштиану Роналду», — дейди Кака GiveMeSport нашрига.

40 ёшли Роналду Португалия миллий жамоаси сафида Европа чемпиони ва икки бор Миллатлар Лигаси ғолибига айланган. 37 ёшли Месси эса Аргентина билан жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган, икки марта Америка Кубогини ютган ҳамда Олимпия чемпиони бўлган. Иккала футбол юлдузида ҳам клуб даражасида кўплаб совринлар мавжуд. Шунингдек, Мессида 8 та «Олтин тўп» бор, Роналдуда эса 5 та.