Бугун
30
Ўзбек

Испанияда болалар футболи мураббийи 60 йилга қамалди

Футбол
18 сентябр, 08:41
Уэлва шаҳри суди айбланувчига нисбатан ҳукм чиқарди.
Испанияда болалар футболи мураббийи 60 йилга қамалди
Фото: Idman.biz

Испаниянинг Уэлва шаҳрида суд вояга етмаганларга нисбатан зўравонликда айбланган болалар футболи мураббийи устидан ҳукм чиқарди.

Mundo Deportivo хабарига кўра, 2023 йилнинг январ ойидан буён ҳибсда сақланаётган эркак 60 йил-у 9 ойга озодликдан маҳрум этилган.

Тергов унинг ўз мавқеидан ва жабрланувчиларнинг заифлигидан фойдаланиб, 21 нафар болага нисбатан жиноят содир этганини аниқлади. Умумий ҳисобда мураббий 31 эпизод бўйича айбдор деб топилган.

Қамоқ жазосидан ташқари, маҳкумга озодликка чиққанидан кейин беш йил давомида жабрланувчиларга 200 метрдан яқинлашиш тақиқланади. Шунингдек, унга вояга етмаганлар иштирокидаги спорт тадбирларида мураббий ёки инструктор лавозимини эгаллаш умрбод тақиқланади.

Бугунги янгиликлар