Live
10
Ўзбек

Испания Суперкубоги баҳсларининг санаси эълон қилинди

Футбол
17 сентябр, 12:44
    7
Бу сафарги баҳсларга Туркия мезбонлик қилади.
Испания Суперкубоги баҳсларининг санаси эълон қилинди
Фото: Getty Images

Испания Суперкубогини ўтказиш режасини эълон қилинди. Бу сафарги баҳсларга Туркия мезбонлик қилади.

Маълум қилинишича, «Барселона» ва «Атлетико» тўқнаш келадиган биринчи яримфинал 2027 йилнинг 2 феврал куни бўлиб ўтади. Жамоалар «Фенербаҳче»нинг тахминан 48 минг томошабинга мўлжалланган уй стадионида майдонга тушишади.

Кейинги куни, 3 феврал куни «Реал Сосиедад» ва «Реал» ўртасидаги иккинчи яримфинал ўйини бўлиб ўтади. Ушбу беллашувни «Бешиктош»нинг 42 мингга яқин мухлисни қабул қила оладиган уй аренаси қабул қилади.

Суперкубок финали 6 феврал куни бўлиб ўтади. Бу ўйин «Галатасарой»нинг уй аренасида ўтказилади.

Маълумот учун, Испания Суперкубогининг амалдаги ғолиби «Барселона» клуби ҳисобланади. «Реал Сосиедад» эса мамлакат кубогидаги муваффақияти орқали Суперкубокда қатнашади.

Эслатиб ўтамиз, Испания Суперкубоги 2020 йилдан буён Саудия Арабистонида ўтказиб келинаётганди. Бироқ 2027 йил қишида Саудия Арабистонида Осиё кубоги бўлиб ўтади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Суперкубоги Испания Суперкубоги
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

7 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар