Ироқ миллий жамоаси қитъалараро плей-офф финалида Боливияни мағлуб этиб, ЖЧ–2026 йўлланмасини қўлга киритди.
Монтеррейдаги «Эстадио BBVA» стадионида ўтган баҳсда ироқликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда Ироқ сафида Али Ал Ҳамади ва Аймен Ҳусайн гол урди, Боливия таркибида эса Мойсес Паниагуа ҳисобни тенглаштирган эди.
Шу тариқа Ироқ мундиалнинг 48-жамоаси сифатида турнир йўлланмасини қўлга киритди.
Маълумот учун, Ироқ I гуруҳида Франция, Сенегал ва Норвегия билан ўйнайди.
ЖЧ–2026. Плей-офф, финал.
Ироқ — Боливия 2:1
Голлар: Ал Ҳамади 10, Ҳусайн 53 — Паниагуа 33.
Ироқ: Базил Аҳмад, Али Ҳусайн, Таҳсин Заид, Ҳашем Акам, Доски Мерхауз, Баеш Иброҳим (Кевин Якоб, 84), Амин Юссеф (Марко Фаржи, 52), Шер Аймар (Исмоил Заид, 53), Амир Ал-Аммари, Али Ал Ҳамади (Али Жасим, 67), Аймен Ҳусайн (Меме, 63).
Боливия: Гилермо Вискарра, Даниел Медина (Лукас Маказага, 67), Луис Акин, Эфрейн Моралес, Роберто Фернандес, Робсон Матеус, Рамиро Вака (Нава, 70), Габриел Вилямил, Мигел Терсерос, Мойсес Паниагуа, Хуан Годой.