Ироқ миллий жамоаси интерконтинентал плей-офф финалида Боливияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, ЖЧ–2026 йўлланмасини қўлга киритди.
Ҳал қилувчи голни 58-дақиқада 30 ёшли ҳужумчи Аймен Ҳусайн урди.
Шу тариқа Ироқ тарихда иккинчи бор жаҳон чемпионатида иштирок этади. Жамоа бундан аввал фақат 1986 йилда мундиалда қатнашган ва ўша турнирда гуруҳ босқичидаги барча баҳсда мағлуб бўлган эди.
ЖЧ–2026да ироқликлар Франция, Сенегал ва Норвегия билан бир гуруҳда баҳс олиб боради.