Live
1
Ўзбек

Игор Суров — «Машъал» бош мураббийи

Футбол
11 феврал, 08:21
Россия мутахассис бунга қадар Тожикистон ва Қирғизистонда ишлаган.
Игор Суров — «Машъал» бош мураббийи
Фото: Машъал ПФК

«Машъал» 2026 йилги мавсум олдидан муҳим қарор қабул қилди. Жамоа бош мураббийи лавозимига тажрибали мутахассис Игор Александрович Суров тайинланди.

Қайд этилишича, россиялик 40 ёшли мутахассис фаолияти давомида Марказий Осиё футболида муайян тажриба тўплашга улгурган.

Мутахассис «Машъал»га келишидан аввал Тожикистоннинг «Эсхата» ҳамда Қирғиз Республикасининг «Барс» жамоаларида бош мураббий сифатида иш олиб борган.

«Унинг хориж чемпионатларидаги амалий тажрибаси муборакликларнинг янги мавсумда олдига қўйган мақсадларига эришишида муҳим аҳамият касб этиши кутилмоқда.

Айни пайтда «Машъал» жамоаси янги бош мураббий раҳбарлигида мавсумга қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Мураббийлар штаби таркибни кучайтириш, жамоавий ўйинни шакллантириш ҳамда тактик жиҳатдан барқарор жамоа барпо этиш устида иш олиб бормоқда.

«Машъал» клуби янги мураббий қўл остида мухлисларини чиройли ўйинлар ва ғалабалар билан хурсанд қилишни мақсад қилган», — дейилади клуб хабарида.

Бугунги янгиликлар