Мавсумни биринчи лигада ўтказадиган «Гулистон» футбол клуби тайёргарликни давом эттирмоқда.
Аббос Эргашев бош мураббийлигидаги жамоа Пролига жамоаларига қарши назорат баҳсларида қатнашиб, ғалаба қозонмоқда – «Орол» (2:1), «Лочин» (3:2).
Шунингдек, таркиб сезирарли даражада кучайтирилди. Хусусан, 2025 йилги мавсумни «Хоразм»да ўтказган Ихтиёр Тошпўлатов билан келишувга эришилди. Шунингдек, «Металлург»нинг собиқ футболчилари Муҳаммад Исаев, Шаҳзодбек Ғофурбеков ҳам янги мавсумни гулистонликлар сафида бошлайди. Яна бир қатор тажрибали ўйинчилар билан шартнома имзоланиши кутилмоқда.
22 феврал, якшанба кунидан жамоа Сирдарё вилояти ҳоким кубогида иштирок этади.