Бугун
15
Ўзбек

Гласнернинг «Кристал Пэлас»даги сўнгги ўйини. ЕКЛ финали олдидан

Футбол
27 май, 06:43
Бу қарама-қаршилик Тошкент вақти билан соат 23:59 да бошланади.
 Гласнернинг «Кристал Пэлас»даги сўнгги ўйини. ЕКЛ финали олдидан
Фото: Getty Images
27.05.2026 FT Конференциялар лигаси Кристал Пэлас Кристал Пэлас 1 : 0 Райо Вальекано Райо Вальекано

Бугун, 27 май куни Конференциялар лигасининг ҳал қилувчи финал баҳси бўлиб ўтади.

Германиянинг Лейпциг шаҳрида «Кристал Пэлас» «Райо Валекано» жамоалари ўзаро беллашади. Бу қарама-қаршилик Тошкент вақти билан соат 23:59 да бошланади.

Бу жуфтлик ғолиби келаси мавсумда Европа лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Оливер Гласнер учун «Кристал Пэлас»даги сўнгги беллашув ҳисобланади. Айнан шу баҳсдан сўнг австриялик мутахассис «бургутлар»ни тарк этади. «Райо» эса илк бор турнир финалига чиқди ва ғолиблик сари ҳаракат қилади.

Маълумот учун, «Кристал Пэлас» - «Райо Валекано» баҳси Zo'r TV телеканали орқали жонли трансляция қилинади.

Жамоаларнинг тахминий таркиблари:

Кристал Пэлас – Ҳендерсон, Клайн, Лакруа, Канво, Муньос, Уортон, Митчелл, Пино, Сарр, Матета.
Райо Валекано – Карденас, Балю, Лежён, Сисс, Чаваррия, Валентин, Лопес, де Фрутос, Паласон, Гарсия, Журавски.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Кристал Пэлас Кристал Пэлас
  • Райо Вальекано Райо Вальекано
  • Конференциялар лигаси Конференциялар лигаси
Бугунги янгиликлар