«Кристал Пэлас» бош мураббийи Оливер Гласнер Конференциялар лигаси финалидан ўрин олган «Райо Валекано»га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдирди.
«Кетишимни эълон қилганимдан сўнг жамоа тушкунликка тушиб, ҳаракатдан тўхтаб қолганида, ўз ишимни мутлақо муваффақиятсиз деб ҳисоблаган бўлардим. Йигитларга бир гапни доим такрорлайман: «Сизлар мураббий учун ўйнамайсизлар». Улар ўзлари, жамоа, мухлислар ва клуб номи учун майдонга тушади. Агар Конференциялар лигаси кубогини қўлга киритсак, бу ерда қоладиган барча футболчилар ва мухлисларимиз учун катта бонус бўлади.
«Кристал Пэлас» келаси мавсумда яна еврокубокларда иштирок этади. Бу клуб номи учун қилинади.
Икки йилликдан ортиқ давом этган саёҳатни яна бир соврин билан якунлаш, устига-устак бу кубок «Кристал Пэлас» тарихидаги илк еврокубок бўлиши — бу шунчаки ақлбовар қилмас воқеа бўларди», — дея Гласнернинг сўзларини келтирди УЕФА расмий сайти.