Live
2
Ўзбек

Фюри — Жошуа жанги чипталари учун 700 мингдан ортиқ киши навбатда турибди

Бокс
10 октябр, 00:15
Саудия Кўнгилочар тадбирлар бош бошқармаси раиси ушбу жангга талаб жуда юқори эканини маълум қилди.
Фюри — Жошуа жанги чипталари учун 700 мингдан ортиқ киши навбатда турибди
Фото: Getty Images

Саудия Арабистони Кўнгилочар тадбирлар бош бошқармаси раиси Турки Ал аш-Шайх Тайсон Фюри ва Энтони Жошуа ўртасидаги жанг чипталарига талаб жуда юқори эканини маълум қилди.

Унинг айтишича, чипта сотувчи турли сайтларда ушбу баҳсга кириш учун навбатда турганлар сони 700 минг кишидан ошган. Ал аш-Шайх чипта харид қилишни кутаётганлар сони ҳақида ўз саҳифасида ёзди.

«Бу жангга қизиқиш жуда катта бўлишини билардик. Айни пайтда чипталар учун 700 минг киши навбатда турибди. Ticketmaster сайтида 500 мингдан ортиқ, арена сайтида эса 170 мингдан зиёд киши бор», — деб ёзди Ал аш-Шайх.

Шу тариқа, икки боксчи ўртасидаги бўлажак тўқнашув чипталари савдоси катта қизиқишга сабаб бўлмоқда. Келтирилган рақамлар чипта сотиб олганлар эмас, харид учун онлайн навбатда турганлар сонини ифодалайди.

Маълумот ўрнида, Жошуа ва Фюри ўртасидаги жанг 11 декабр куни Уэлс пойтахти Кардифф шаҳрида бўлиб ўтади.

Бугунги янгиликлар