FIFA Series 1-турида Ўзбекистон миллий жамоаси Габон билан куч синашди.
Дастлаб африкаликлар 6-дақиқада ҳисобни очди. 13-дақиқада Элдор Шомуродов мувозанатни тиклади.
Иккинчи бўлимнинг 59-дақиқасида Жаҳонгир Ўрозов ҳисобда олдинга олиб чиқди. 90+4-дақиқада Алишер Одилов якуний нуқтани қўйди, - 3:1.
Шу тариқа, Фабио Каннаваро бошқарувидаги миллий жамоаси турнирни ғалаба билан бошлади. Эндиликда улар 2-тур баҳсини 30 март куни Венесуэлага қарши ўтказади. Жанубий Америка вакилли Тринидад ва Табагони 4:1 ҳисобида енгишга муваффақ бўлганди.
FIFA Series. 1-тур
Ўзбекистон – Габон 3:1
Голлар: Элдор Шомуродов 13, Жаҳонгир Ўрозов 59, Алишер Одилов, 90+4 – Тедди Аверлант 6
Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (20.Беҳруз Каримов, 76), 5.Рустам Ашурматов, 7.Отабек Шукуров, 9.Одил Ҳамробеков (6.Акмал Мозговой, 76), 10.Азиз Ғаниев (17.Достон Ҳамдамов, 76), 11.Остон Ўрунов (18.Алишер Одилов, 76), 13.Шерзод Насруллаев, 14.Элдор Шомуродов (21.Игор Сергеев, 88), 15.Умар Эшмуродов, 24.Жаҳонгир Ўрозов.