УЕФА расмий сайти Европа Чемпионлар Лигаси 1-тур ўйинларидан сўнг ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар рўйхатини тақдим этди.
Номзодлар ичида «Нюкасл»га қарши ўйинда (2:1) дубл муаллифи бўлган «Барселона» вингери Маркус Рэшфорд, «Боруссия Дортмунд» билан баҳсда (4:4) 1 гол ва 1 ассист амалга оширган «Ювентус» форварди Душан Влаҳович, «Интер»га «Аякс» билан учрашувда (2:0) ўзининг икки голи эвазига ғалаба келтирган Маркус Тюрам ва «Қайрат» билан беллашувда (4:1) иккита гол киритган «Спортинг» қанот ҳужумчиси Франсишку Тринкау ўрин олди.
Ғолиб УЕФА расмий сайтида мухлислар овози орқали аниқланади.
Натижалар жума куни оқшомда маълум бўлади.