Бугун
22
Ўзбек

Де Лаурентис «Наполи» мухлисларига мурожаат қилди

Футбол
5 апрел, 12:00
Клуб раҳбари жамоа келажаги борасидаги хавотирларга жавоб берди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Де Лаурентис «Наполи» мухлисларига мурожаат қилди
Foto: Getty Images

«Наполи» президенти Аурелио Де Лаурентис мухлисларга мурожаат қилди. Бу ҳақда Football Italia хабар бермоқда.

«Мухлисларни ишонтириб айтаман, раҳбариятимиз ҳар доим оқилона ва масъулиятли қарорлар қабул қилади. Бу эса жамоанинг юқори даражада рақобатбардош бўлиб қолишига хизмат қилади. Мавсум давомида турли кутилмаган омиллар бўлиши мумкин, аммо энг муҳими — биз доим сақлаб келган барқарорликдир. Уни бундан кейин ҳам сақлаб қоламиз», – деди Де Лаурентис.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда матбуотда бош мураббий Антонио Конте Италия миллий жамоасини бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Маълумот учун, Конте аввал ҳам Италия миллий жамоасини бошқарган ва 2016 йилги Европа чемпионатида чоракфиналгача етиб борган. Кейинчалик у «Челси»ни бошқарган.

Бугунги янгиликлар