Live
1
Ўзбек

«Челси» «Бавария» яримҳимоячиси учун 65 миллион тўлашга тайёр

Футбол
6 март, 06:40
«Бавария» футболчиси Александр Павлович фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
«Челси» «Бавария» яримҳимоячиси учун 65 миллион тўлашга тайёр
Foto: Getty Images

Caught Offside маълумотларига кўра, «аристократлар» эҳтимолий трансфер бўйича «Бавария» билан алоқага чиқишга тайёрланмоқда. Хавбек учун инглизлар 65 миллион евро тўлашга тайёр. Бироқ «Бавария» футболчиси билан хайрлашиш ниятида эмас ва шу сабабли, келишув амалга ошишининг эҳтимоли паст.

Александр Павлович «Бавария» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнгача амал қилади. Ушбу мавсум яримҳимоячи Мюнхен клуби сафида 32 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатма етказиб берди. Transfermarkt портали Павловичнинг актуал трансфер нархини 65 миллион еврога баҳоламоқда.

Бугунги янгиликлар