Бугун
6
Ўзбек

Бундеслига. «Бавария» сафарда «Санкт-Паули» дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди

Футбол
11 апрел, 14:45
Кейинги турда муддатидан олдин чемпионликни расмийлаштириши мумкин.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Бундеслига. «Бавария» сафарда «Санкт-Паули» дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди
Фото: Getty Images

Германия чемпионатининг 29-турида «Бавария» сафарда «Санкт-Паули» билан куч синашди.

Беллашув 5:0 ҳисобида мюнхенликларнинг ғалабаси билан якунига етди. Голлар Мусиала, Горецка, Олисе, Жексон ва Геррейру томонидан урилди.

Шу тариқа, «Бавария» очколари сонини 76 тага етказиб, пешқадамлигини мустаҳкамлади. «Санкт-Паули» эса 25 очко билан жадвалнинг 15-поғонасини эгаллаб турибди.

Бундеслига. 29-тур
Санкт-Паули — Бавария 0:5
Голлар:Мусиала 9 (0:1), Горецка 53 (0:2), Олисе 54 (0:3), Жексон 65 (0:4), Геррейру 88 (0:5).
Бавария: Нойер, Ким Мин Жэ, Ито (Жонатан Та, 67), Бишоф, Лаймер (Дэйвис, 59), Киммих (Станишич, 59), Горецка, Рафаэл Геррейру, Мусиала (Ндиай, 84), Олисе (Диас, 59), Николас Жексон.

Бугунги янгиликлар