Бразилия суди «Бавария» ва «Ювентус» клубларининг собиқ ҳужумчиси Дуглас Костани 78 минг евродан ортиқ алимент тўламагани учун ҳибсга олишга буйруқ берди.
Globe Esporte хабарига кўра, қарор Порто-Алегри шаҳрининг 6-оилавий суди томонидан қабул қилинган бўлиб, ҳужжат 30 кунлик қамоқ жазосини назарда тутади ва икки йил давомида амал қилади.
Ҳуқуқий муаммолар фонида «Сидней» 35 ёшли футболчи билан ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилганини эълон қилди. Коста Австралия клуби сафига ўтган йили келиб қўшилган эди. Унинг ҳисобида 25та ўйинда 6та гол бор.
Жамоа бош мураббийи Уфук Талай Костанинг жамоа ўйинига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди ва ҳамкорликни тўхтатиш қарори клубнинг янги мавсумга тайёргарлик кўриш манфаатлари йўлида қабул қилинганини таъкидлади.
35 ёшли футболчи фаолияти давомида Бразилия миллий жамоасида 31 та ўйинда 3 та гол киритган.