Бугун
30
Ўзбек

«Барселона» «ПСЖ»ни «Камп Ноу»да қабул қилмаслиги кутилмоқда

Футбол
18 сентябр, 12:43
Каталонияликларнинг ўз майдонига қайтиши яна кечиктирилиши мумкин.
«Барселона» «ПСЖ»ни «Камп Ноу»да қабул қилмаслиги кутилмоқда
Фото: FC Barcelona

«Барселона»нинг «Камп Ноу»га қайтиши яна кечиктирилиши мумкин.

Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, каталонияликлар 1 октябр куни бўлиб ўтадиган «ПСЖ»га қарши Чемпионлар Лигаси ўйинини «Олимпия» стадионида ўтказишни режалаштирмоқда.

Манбага кўра, «кўк-анорранглилар» аллақачон бу ҳақида УЕФА ва «ПСЖ»ни огоҳлантирган.

Маълумот ўрнида, «Камп Ноу»даги реконструкция ишлари 2026 йилнинг ёзида тўлиқ якунланиши кутилмоқда.

Бугунги янгиликлар