«Интер» яримҳимоячиси Кристиан Аслани фаолиятини Яқин Шарқда давом эттириши мумкин.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, албаниялик 24 ёшли футболчи БААнинг «Ал Жазира» жамоаси билан музокара ўтказмоқда.
Қайд этилишича, клуб Асланини ижарага олишни таклиф қилган. Ижара пули 2 миллион еврони ташкил қилиши, шартномага эса 6,5 миллион евролик сотиб олиш банди киритилиши кутилмоқда. Айрим шартлар бажарилган тақдирда ушбу банд мажбурий бўлади.
Футболчи БАА клубига ўтишга рози экани хабар қилинган, айни пайтда томонлар футболчининг шахсий шартномаси бўйича келишувга эришиш устида ишламоқда.
Ўтган мавсумда Аслани аввал «Торино», кейин эса «Бешиктош»да ижара асосида ўтказди. «Бешиктош» сафида у 33 та учрашувда 2 та гол ва 2 та голли узатма қайд этди.