Live
1
Ўзбек

АПЛнинг 3 клуби Япония миллий жамоаси дарвозабонига қизиқиш билдирмоқда

Футбол
4 июл, 10:11
Япония миллий жамоаси кипери Сузуки фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
АПЛнинг 3 клуби Япония миллий жамоаси дарвозабонига қизиқиш билдирмоқда
Фото: Getty Images

Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.

Япония миллий жамоаси дарвозабони Зион Сузуки Англияга кўчиб ўтиши мумкин. Италиянинг «Парма» клуби дарвозабони 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги ўйинларидан сўнг Премер-лиганинг уч жамоаси эътиборини тортди.

Манба маълумотига кўра, 23 ёшли футболчига Бирмингҳемнинг «Астон Вилла», «Манчестер Юнайтед» ва «Лидс» клублари қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Сузуки 2024 йилдан бери Италияда ўйнамоқда. Унинг «Парма» билан шартномаси 2029 йил ёзида тугайди.

Ўтган мавсумда японлик футболчи А Сериясининг 20 та ўйинида майдонга тушиб, 5 бор дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Transfermarkt портали дарвозабоннинг актуал трансфер нархини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Бугунги янгиликлар