Қаторасига тўртинчи йил ташкил этилган Мираброр Усмонов хотира турнирида илк бор мезбон — Ўзбекистон жамоаси ғалаба қозона олмади.
Турнир 2022 йилдан бери ўтказиб келинади. Дастлабки мусобақада U-16 ёш тоифасида 4 та жамоа иштирок этган ва якунда ўзбекистонлик ўсмирлар ғолиб бўлишган. Мезбонлардан ташқари Япония, Эрон ва Тожикистон U-16 жамоалари ҳам иштирок этган.
2023 йилда эса U-15 жамоалари қатнашишди. Унда Ўзбекистон ёшлари Саудия Арабистони, БАА ва Черногориядан устун келиб, чемпион бўлишди.
2024 йилги турнир футзалга кўчди ва Ўзбекистон миллий жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Мусобақада Гватемала, Тожикистон ва Қирғизистон футзал миллий жамоалар ҳам иштирок этди.
2025 йилга келиб анъана бузилди ва U-23 ёш тоифасида ўтган баҳсларда Япония мезбонлардан устун келиб, чемпионга айланди.