Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Хаби Алонсо жамоа яримҳимоячилари Жуд Беллингҳэм ва Эдуардо Камавинганинг сафга қайтиш муддатини айтди.
Иккала футболчи ҳам Чемпионлар Лигаси илк туридан ўрин олган «Марсел»га қарши ўйинни захира ўриндиғида кузатишди.
«Беллингҳэм ва Камавинга келаётган дам олиш кунлари майдонга тушишга тайёр бўлади», - деди испаниялик мураббий матбуот анжуманида.
Маълумот учун, англиялик ва франциялик футболчилар бу мавсумда жароҳати сабаб бирорта расмий ўйинда майдонга тушгани йўқ.