Чили миллий жамоаси ҳужумчиси Алексис Санчес фаолиятини MLSда давом эттиради.
37 ёшли футболчи «Монреал» клубига эркин агент сифатида қўшилди. Санчес янги жамоаси билан 2027 йилги MLS Sprint мавсуми якунига қадар шартнома имзолади. Битимда 2027/28 йилги мавсум учун шартномани яна бир йилга узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган.
Бунгача Алексис «Удинезе», «Барселона», «Арсенал», «Манчестер Юнайтед», «Интер» ва «Марсел» клубларидаги ўйинлари билан машҳур.
Алексис ўтган мавсумни «Севиля» клубида ўтказди. У барча турнирларда 28 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 2 та ассист қайд этди.