Live
4
Ўзбек

Акмал Холматов — «Яйпан» бош мураббийи

Футбол
12 октябр, 04:11
Аввалроқ Рашиджон Ғофуров соғлиғидаги муаммолар сабаб истеъфога чиқарилганди.
Акмал Холматов — «Яйпан» бош мураббийи
Фото: Яйпан ПФК

Пролига иштирокчиси «Яйпан» мураббийлар штабида ўзгариш амалга оширилди. Клуб матбуот хизмати хабар беришича, Акмал Холматов жамоага бош мураббий этиб тайинланди.

Қайд этилишича, клуб қароргоҳида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Фарғона вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Шерзоджон Полвонов, клуб раҳбари Абдуваҳоб Аҳмадалиев ҳамда Ўзбекистон тумани ҳокими ўринбосари Муслимбек Аҳмедовлар иштирок этди.

Йиғилиш давомида таниқли собиқ футболчи Акмал Холматов «Яйпан» жамоаси бош мураббийи этиб таништирилган.

«Акмал Холматовни янги лавозим билан табриклаймиз! Унга «Яйпан» жамоаси билан биргаликда улкан муваффақиятлар, ёрқин ғалабалар тилаймиз», - дейилади клуб хабарида.

Аввалроқ жамоа бош мураббийи сифатида ишлаб келган Рашиджон Ғофуров соғлиғидаги муаммолар сабаб истеъфога чиқарилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Yaypan Yaypan
Бугунги янгиликлар