Франциядаги Алп тоғларида ўтадиган 2030 йилги қишки Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси мусобақа дастуридан ўрин олган спорт турларини эълон қилди, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.
Унда бир қатор янги спорт турлари ва дастурлари ўйинлар тақвимидан ўрин олган бўлса, чанғи икки кураши спорти Олимпия ўйинларидан чиқарилди.
Янги қўшилган спорт турлари:
Чанғи спорти – фрирайд;
Сноуборд – фрирайд;
Синхрон фигурали учиш.
Янги қўшилган дастурлар (медаллар жамланмалари):
Биатлон – аралаш яккалик эстафетаси;
Конкида югуриш – эркаклар жамоавий спринти;
Конкида югуриш – аёллар жамоавий спринти;
Фристайл – аралаш жамоавий ски-кросс;
Сноуборд – аралаш жамоавий параллел баҳслар;
Трамплиндан сакраш – аёллар жамоавий мусобақаси;
Ски-алпинизм – эркаклар индивидуал пойгаси;
Ски-алпинизм – аёллар индивидуал пойгаси;
Ски-алпинизм – эркаклар спринти;
Ски-алпинизм – аёллар спринти;
Ски-алпинизм – аралаш эстафета.
Дастурдан чиқариб юборилган спорт тури:
Чанғи икки кураши.
2030 йилги қишки Олимпия ўйинлари дастуридаги ўзгаришлар маълум қилинди
Бошқа спортлар
9 июл, 17:40
Янги спорт турлари қўшилди, чанғи икки кураши эса дастурдан чиқарилди.
Foto: Getty Images