«Валансиен» мухлислари жамоа ўйинидан норозиликларини ўзига хос тарзда намойиш этишди.
Франция учинчи дивизионининг 12-туридан ўрин олган «Орлеан»га қарши ўз майдонидаги баҳс вақтида мухлислар трибуналарда цирк мусиқасини қўйишди.
Бу воқеа беллашувнинг тахминан 35-дақиқасида, мезбонлар 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб турган пайтда содир бўлди. Мухлислар шу тариқа омадсиз мавсум ўтказаётган жамоасининг ўйини устидан кулги қилишди.
Якунда «Валансиен» 0:2 ҳисобини 2:2 га айлантирди. 12 та турдан кейин жамоа 10 очко билан турнир жадвалида 15-ўринни эгаллаб турибди. Клуб чемпионатда атиги икки марта ғалаба қозонди ва қуйи дивизионга тушиб кетиш хавфи бўлган ҳудудга яқин жойлашган.
«Валансиен» аввал Франциянинг юқори дивизионида ҳам иштирок этган. Клуб 2006 йилдан 2014 йилгача кетма-кет саккиз мавсум давомида элитада ўйнаган. Жамоа 2024 йилда учинчи дивизионга тушиб кетган.
«Валансиен» мухлислари жамоанинг ўйини вақтида цирк мусиқасини қўйишди
Футбол
6 ноябр, 05:20
3
Улар шу тариқа ёмон мавсум ўтказаётган футболчиларнинг устидан кулишди.
Foto: Valanciennes
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади