«Катта дубулға» туркумига кирувчи мусобақаларнинг етти карра чемпиони, 46 ёшли америкалик теннисчи Винус Уилямс кетма-кет 16-учрашувида мағлубиятга учради. У Гуанчжоудаги WTA-250 тоифасидаги турнир стартида жаҳон рейтингида 53-ўринни эгаллаб турган австриялик Лилли Таггерга имкониятни бой берди. Баҳс 6:2, 6:2 ҳисобида Австрия вакиласи фойдасига ҳал бўлди.
Винус 2025 йил июл ойидан бери бирорта ҳам ўйинда ғалаба қозона олмаяпти. Гуанчжоугача америкалик сўнгги марта US Open турнирида кортга чиққан эди. Мусобақа бошида у ҳамюрти София Кенинга 2:6, 6:7 (6:8) ҳисобида имкониятни бой берди.
Аввалроқ Уилямс 2 ноябр куни Гуанчжоудаги мусобақадан сўнг дарҳол бошланадиган Гонконгдаги WTA-250 турнирида иштирок этиши маълум бўлганди.