Live
3
Ўзбек

Синнер Федерер, Надал, Жокович ва Алкараснинг «Катта дубулға» мусобақаларидаги натижасини такрорлади

Теннис
7 июл, 12:05
Дунёнинг биринчи ракеткаси Уимблдон-2026 чоракфиналида ғалаба қозонди.
Синнер Федерер, Надал, Жокович ва Алкараснинг «Катта дубулға» мусобақаларидаги натижасини такрорлади
Фото: Getty Images

Бу ҳақда Opta Ace хабар берди.

Кўп карра «Катта дубулға» мусобақалари ғолиби, дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси, италиялик Янник Синнер Уимблдон-2026 чоракфиналида ғалаба қозонганидан сўнг, ўзига хос натижа соҳиблари қаторига қўшилди.

Синнер (1) Германиядан бўлган 74-рақамли теннисчи Ян-Леннард Штруффни 7:5, 7:6 (7:4), 6:3 ҳисобида мағлуб этди ва турнирнинг ярим финалига йўл олди.

24 ёшли Синнер учун Уимблдон-2026 яримфинали фаолиятидаги «Катта шлем» турнирларидаги 10-яримфинал бўлади.

2000 йилдан бошлаб фақат Синнер, Рожер Федерер, Рафаэл Надал, Новак Жокович ва Карлос Алкарас 25 ёшга тўлмасдан катта шлемларда камида 10 марта яримфиналга чиқишга муваффақ бўлган, дея хабар беради Opta Ace.

Эслатиб ўтамиз, Синнернинг 16 август санасида 25 ёшга тўлади.

Бугунги янгиликлар