Бугун
13
Ўзбек

Сенегал мураббийи: «Норвегия ҳозир Европадаги энг кучли жамоа»

Футбол
31 март, 08:00
Африка вакиллари устози ЖЧ–2026даги рақиби ҳақида юқори баҳо берди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
 Сенегал мураббийи: «Норвегия ҳозир Европадаги энг кучли жамоа»
Foto: Getty Images

Сенегал миллий жамоаси бош мураббийи Пап Тиав Норвегия жамоасини Европадаги энг кучли терма сифатида баҳолади.

«Норвегия жамоасини алоҳида таништиришга ҳожат йўқ, уларнинг футболчилари халқаро майдонда фаол ўйнамоқда. Менимча, уларда аъло даражадаги таркиб бор. Ҳозирда бу ҳатто Европадаги энг кучли жамоа деб ўйлайман.

Улар жуда яхши натижалар кўрсатмоқда, ҳатто сўнгги баҳсда икки юлдузи — Ҳоланд ва Эдегорсиз Нидерландияга 1:2 ҳисобида ютқазган бўлса ҳам», — деди Тиав.

Маълумот учун, Норвегия, Сенегал ва Франция ЖЧ–2026 гуруҳ босқичида бир гуруҳдан жой олган.

Бугунги янгиликлар