Бугун
13
Ўзбек

Роналдунинг 30 ёшдан кейин киритган голлари сони 500 тага етди

Футбол
21 феврал, 15:48
1000лик довон сари 36 та гол қолди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Роналдунинг 30 ёшдан кейин киритган голлари сони 500 тага етди
Фото: Getty Images

«Ан Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду 30 ёшга тўлганидан кейин урган голлари сонини 500 тага етказди.

Португалиялик 41 ёшли футболчи Саудия чемпионатининг 23-турида «Ал Ҳазм» дарвозасини 13-дақиқада ишғол этди. Иккинчи бўлимда ҳам у яна бир марта рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб, дублга эригди.

Натижада унинг фаолиятидаги умумий голлари сони 964 тага етди. 1000 лик довон сари 36 та гол қолди.

Шундай қилиб, Роналду 30 ёшдан кейинги голлари эса 501 тага етди.

Бугунги янгиликлар