Пролигада 10-тур ўйинлари давом эттирилди. «Лочин» Қаршида «Каттақўрғон»ни қабул қилди.
Унда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб Даврон Ҳошимов автогол муаллифига айланди. Бекжон Раҳматов якуний нуқтани қўйди.
Шу тариқа, «Лочин» очколари сонини 18 тага етказиб, 4-ўринга кўтарилди. «Каттақўрғон» эса 18 очко билан 5-поғонага тушди.
Пролига. 10-тур
Лочин – Каттақўрғон 2:0
Голлар: Даврон Ҳошимов, 32 автогол (1:0), Бекжон Раҳматов, 72 (2:0)