Осиё Чемпионлар лигаси 2 турнирининг яримфинал ўйинлари якунига етди.
Иккинчи яримфинал ўйинида «Ан Наср» клуби «Ал Аҳли» билан беллашиб, 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Қатарликлар ўйинда дастлаб гол урди. Кейинчалик Кингсли Коман ҳет-трикка эришди.
Шу тариқа, саудияликлар турнирнинг финалига чиқди. Улар ҳал қилувчи беллашувда 17 май куни Япониянинг «Гамба Осака» клубига қарши ўйнайди.
ОЧЛ 2. Яримфинал
Ан Наср – Ал Аҳли 5:1
Голлар: Коман 12, 45+7, 64, Анжело 23, Ал Ҳамдам 80 – Янсен 11
Ан Наср – Бенто, Бушал (Ал Ғаннам, 60), Симакан, Амри, Иниго Мартинес, Брозович, Анжело, Коман (Яҳё, 67), Мане, Феликс (Носири, 77), Роналду (Ал Ҳамдам, 78).
Ал Аҳли – Бадредин, Тиҳи (Рейед, 77), Эконг, Амраул, Влап (Мансур, 85), Диалло, Феттоуҳи, Янсен, Думблия, Дракслер (Ганнан, 85), Эхпосито.
Фойданилмаган пеналти: Дракслер 7.