Бугун
30
Ўзбек

Нойер Чемпионлар лигасида 100-ғалабасини қўлга киритди

Футбол
18 сентябр, 02:29
Германиялик дарвозабон ғалабалар сони бўйича фақат Роналду, Мюллер ва Касилясдан ортда қолмоқда.
Нойер Чемпионлар лигасида 100-ғалабасини қўлга киритди
Фото: Getty Images

Мануэл Нойер Чемпионлар Лигасидаги 100-ғалабасига эришди.

«Бавария» дарвозабони мусобақанинг лига босқичи 1-туридан ўрин олган «Челси»га (3:1) қарши баҳсда иштирок этди.

39 ёшли германиялик ушбу мусобақада 100 та ғалабага эришган тўртинчи футболчи бўлди. Чемпионлар Лигасида фақат Криштиану Роналду (115), Томас Мюллер (110) ва Икер Касиляс (101) кўпроқ ўйинларда ғалаба қозонган.

«Бавария» турнирнинг иккинчи турида «Пафос» меҳмони бўлади. Грециядаги ўйин 30 сентябр куни бўлиб ўтади.

Бугунги янгиликлар