«Ноттингем Форест» клуби ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Ангелос Постекоглу бош мураббийлик лавозимидан озод этилганини маълум қилди.
60 ёшли австралиялик мутахассис жамоага сентябр ойида тайинланганди. Унинг мураббийлигида «ўрмончилар» барча мусобақаларда 8 та ўйин ўтказиб, 6 марта мағлубиятга учради ва икки марта дуранг қайд этди.
Маълумот учун, АПЛнинг саккизта туридан сўнг «Ноттингем Форест» 5 очко тўплаб, 17-ўринда бормоқда — жамоа аутсайдерлар зонасидан атиги бир очкога узоқлашган.