Нодирбек Абдусатторов Германиянинг Weissenhaus шаҳрида 13–15 феврал кунлари бўлиб ўтадиган FIDE Freestyle Chess World Championship мусобақасининг сўнгги иштирокчисига айланди, деб хабар беради Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати.
Ўзбекистонлик гроссмейстер chess.com платформасида ўтказилган расмий Play-In саралаш турнирида ғолиб чиқди. У финалда Пранав Венкатешни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган шахматчилар:
Магнус Карлсен (Норвегия
Левон Аронян (Арманистон)
Фабиано Каруана (АҚШ)
Винсент Каймер (Германия)
Аржун Эригайси (Ҳиндистон)
Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон)
Ҳанс Ниман (АҚШ)
Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон)
Мусобақа FIDE ва Freestyle Chess ҳамкорлигида ўтказилаётган илк расмий Freestyle шахмат бўйича Жаҳон чемпионати ҳисобланади.