Live
1
Ўзбек

«МЮ» Гимараэсга қизиқмоқда. «Нюкасл» эса бир шарт билан уни қўйиб юбориши мумкин

Футбол
20 март, 02:05
Гимараэснинг «қарғалар» билан шартномасида ҳеч қандай товон пули кўзда тутилмаган.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«МЮ» Гимараэсга қизиқмоқда. «Нюкасл» эса бир шарт билан уни қўйиб юбориши мумкин
Фото: Getty Images

«Нюкасл» яримҳимоячиси Бруно Гимараэс «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин.

Инсайдер Фабрицио Романо «қизил иблислар»нинг бразилиялик футболчига қизиқиши борасида маълумотларни очиқлади.

Қайд этилишича, Гимараэснинг «қарғалар» билан шартномасида ҳеч қандай товон пули кўзда тутилмаган. Футболчини 100 миллион фунт стерлинг эвазига сотиб олиш банди 2024 йилда ўз кучига йўқотган.

Романонинг хабар беришича, қайси жамоа Брунога қизиқиш билдирса, «Нюкасл» билан ўзаро келишиб олишлари керак.

Шунингдек, клуб ва футболчи ўртасида келишувга кўра, агар жамоа Чемпионлар лигасига йўлланма ололмаса, инглиў клуби Гимараэсни 80 миллион еврога яқин суммага сотиб юборишга ваъда берган. «МЮ» эса бундан фойдаланиб қолиши мумкин.

Бугунги янгиликлар