Score90 портали 2026 йилги «Олтин тўп» соврини учун асосий даъвогарларнинг имкониятлари фоизларда ҳисоблаб чиқди.
«Реал» юлдузи Килиан Мбаппе энг юқори имкониятга эга бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринларни Ҳарри Кейн ва Ламин Ямал банд этган.
Даъвогарлар кучли олтилиги:
• Килиан Мбаппе («Реал») — 26%
• Ҳарри Кейн («Бавария») — 18%
• Ламин Ямал («Барселона») — 16%
• Деклан Райс («Арсенал») — 10%
• Эрлинг Ҳоланд («Манчестер Сити») — 8%
• Винисиус Жуниор («Реал») — 4%